Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ва Ҳиндистоннинг «Apollo Hospitals India Venture Co.» клиникаси ўртасида имзоланган меморандум асосида ҳинд мутахассислари томонидан Марказ ва унинг ҳудудий филиалларида маҳорат дарслари ва семинар-тренинглар ўтказилмоқда.
Марказда ўтган учрашувда ҳинд клиникаси мутахассислари ўзбек шифокорлари билан юқумли касалликлар, гепатология, гастроэнтерология, педиатрия, трансплантология йўналишларида эришилган илғор натижалари бўйича фикр алмашди.