ЖССТ айрим вирусли касалликлар авж олишидан огоҳлантирмоқда

Мутахассислар Тинч океани марказидаги катта массага эга сув ҳарорати билан боғлиқ Эль-Ниньо ҳодисаси дунё иқлимининг “мотори” эканини таъкидлайди.

Чунки бу феномен Тинч океани сирт ҳароратининг 3 °C дан кўпроқ ошишини англатиб, кучли қурғоқчилик, сув тошқинлари, ёғингарчилик ва аномал иссиқликка сабаб бўлади.

Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2023-2024 йилларда вирусли тропик касалликлар авж олишини прогноз қилиш асносида аллақачон бу хавфга тайёргарликни бошлаб юборган.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг сўзларига кўра, денге ва чикунгунья иситмалари ҳамда Зика вируси билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши кутилмоқда. Бу хасталикларнинг барчаси одамларга чивинлар чақиши орқали юқиши кузатилади.