Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалида 2 нафар беморда буйрак трансплантацияси муваффақиятли бажарилди.
Яккабоғлик 34 ёшли бемор аёл Қ.О. 2015 йилдан бери сурункали гломерулонефрит бўйича даволаниб келган. 2016 йилдан бери гемодиализ муолажалари олишга мажбур бўлган аёлга опасининг бир буйраги кўчириб ўтказилди.
Нишонлик 33 ёшли бемор эркак П.А. эса йил бошидан бери гемодиализ сеансини олиб келар эди. Беморга акаси донорлик қилди.