ЖССТ: Ўтган тўрт ҳафтада дунёнинг 52 фоиз мамлакатида CОVID-19 умуман қайд этилмади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сўнгги тўрт ҳафтада дунёнинг 52 фоиз мамлакатида бирорта ҳам COVID-19га чалиниш ҳолати қайд этилмаганини маълум қилди.

Бу 234 та давлатдан 122 тасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият тўлиқ барқарорлашганини англатади.

Шунга қарамай, касаллик ҳали тўлиқ чекингани йўқ, жорий йил 26 июндан 23 июлга қадар 868 кишига COVID-19 ташхиси қўйилган. Улардан 3 нафардан ортиғи хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.